АсосийDunyo

Мисрда Ўзбекистон миллий маданияти намойиш қилинди

'Мисрда Ўзбекистон миллий маданияти намойиш қилинди'ning rasmi

  Ўзбекистоннинг Қоҳирадаги элчихонаси иштирокида Мисрнинг "Ал-Азҳар" диний мажмуасида таҳсил олаётган ўзбекистонлик хотин-қизлар томонидан Ўзбекистон давлат байроғи қабул қилинган кун муносабати билан  миллий урф-одатлар ва таомларини намойиш этувчи маданий тадбир ўтказилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири. 

Ушбу маросимда "Ал-Азҳар" диний мажмуаси раҳбарияти, муассасада таҳсил олаётган Малайзия, Индонезия, Нигерия ва бошқа қатор давлатлардан талаба хотин-қизлар қатнашишган. 

Маълумотга кўра, тадбир аввалида ўзбек аёллари фаоли Муқаддас Ҳайдарова Ўзбекистон Давлат байроғи қабул қилинган кун муносабати билан мамлакат разми ва унинг тарихи ҳақида йиғилганларга батафсил маълумот берган.

Таъкидланишича, ўзбекистонликлар томонидан намойиш этилган миллий урф-одатлар, хусусан, ўзбек келинлари тарбияси, оила одоби тўғрисидаги саҳна чиқишлари меҳмонларга манзур бўлган.

"Имом Бухорий, Имом Термизий, Хоразмий, Ибн Сино, Мирзо Улуғбек каби буюк алломаларни тарбиялаб вояга етказган ўзбек аёлларининг оиладаги ўрни ва қадри хорижликлар томонидан катта қизиқиш билан қарши олинди. Айниқса, мисрлик ва бошқа юрт вакиллари ўзбек миллий пазандачилигига юқори баҳо бериб, палов, сомса, қатлама ва бошқа лаззатли таомларни тайёрлаш сирларидан воқиф бўлди",-дея алоҳида таъкидланади хабарда.

Унда айтилишича, "Ал-Азҳар" раҳбарияти келгусида бу каби тадбирларни мунтазам ўтказиш, ўзбек халқи маданияти ва урф-одатларини кенг ёйиш орқали турли миллатлар ўртасида дўстлик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлашдан манфаатдорлигини билдирган. 

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар