Эртага, 28-ноябр куни ўтказилаётган “Саломатлик сари 5000 қадам” ярим марафон муносабати билан вақтинча соат 08.00 дан 14.00 гача қуйидаги кўчаларда транспорт воситаларининг ҳаракати чекланади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИБ хабар берди.
Жумладан, Ойбек ва Афросиёб кўчалари Нукус кўчасидан Ислом Каримов кўчасигача, Афросиёб Бешёғоч чорраҳасидан Олмазор- Ислом каримов чорраҳасигача, шунингдек Шароф Рашидов, Шота Руставели ва Миробод кўчалари билан кесишган жойда.