АсосийSport

Давлат Бобонов Абу Даби "Катта дубулға" турнирини "бронза" билан якунлади

'Давлат Бобонов Абу Даби "Катта дубулға" турнирини "бронза" билан якунлади'ning rasmi

БААда "Катта дубулға" турнири поёнига етиб бормоқда. Бугун ушбу турнир ўзбек дзюдочилари учун ҳам якунланди.

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасининг қайд этишича, кечки дастурда спортчи Давлат Бобонов (-90 кг) бронза медали учун татамига чиққан ва ғолибликни қўлга киритган. Ярим финалда россиялик рақибига имкониятни бой бериб қўйган Токио-2020 совриндори  бронза медали учун франциялик Франсис Дамерга қарши баҳс олиб борган. Тажриба бобида устун бўлган Бобонов беллашувни ўз фойдасига ҳал қилган ва бронза медалига сазовор бўлган.

 Таъкидланишича, бугун стартга чиққан бошқа вакиллар медаллар учун курашни эрта тарк этишган.  

Шу тариқа, ўзбек терма жамоаси Абу Даби "Катта дубулға" турнирини 1 тадан кумуш ва бронза медаллари билан якунлаган.

    Бошқа янгиликлар