АсосийSiyosat

Абдулазиз Камилов БМТ Махсус маърузачиси билан учрашди

'Абдулазиз Камилов БМТ Махсус маърузачиси билан учрашди'ning rasmi

2021 йил 29 ноябр куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов БМТнинг терроризмга қарши курашиш шароитида инсон ҳуқуқларини рағбатлантириш ва ҳимоя қилиш, асосий эркинликларини илгари суриш бўйича махсус маърузачиси Фионнуала Ни Аолайн билан учрашди. Бу ҳақда вазирлик Ахборот хизмати хабар берди. 

Томонлар Ўзбекистоннинг БМТ ва унинг инсон ҳуқуқлари соҳасидаги ихтисослашган тузилмалари билан ўзаро ҳамкорлигининг долзарб масалаларини муҳокама қилдилар.

БМТ махсус маърузачиси мамлакатимизда фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, бошқа давлатларда оғир аҳволга тушиб қолган шахсларга самарали ёрдам кўрсатиш, жумладан, Яқин Шарқдаги уруш ҳудудларидан одамларни, айниқса, аёллар ва болаларни ватанга қайтариш борасидаги саъй-ҳаракатларини юқори баҳолади.  

Афғонистондаги вазият юзасидан фикр алмашилди. Афғонистон халқига тезкор инсонпарварлик ёрдам кўрсатиш зарурлиги ҳақида умумий фикр билдирилди.

    Бошқа янгиликлар