Анжали эса фарзандидан айрилди...
Сериалнинг биринчи фасли актёр Барун Собтининг лойиҳадан кетиши билан якунланганди. Орадан бир неча йил ўтиб, кўп сонли мухлисларнинг талабларига кўра телеасарнинг давомини суратга олиш ишлари бошланди. Маълумотларга кўра Арнав ролини актёр Вирафа Фироза Пателя ижро этган. Ҳақиқатан ҳам шундайми ёки йўқми, сериалнинг иккинчи фаслида билиб оламиз. Ҳозирча эса қадрдон қаҳрамонларимизни нималар кутаётгани ҳақида суҳбатлашсак...
• Гупталар хонадонига ташриф буюрган Даади, Кхушини никоҳсиз яшаётганликда айблайди. Гарима Кхушига тарсаки туширади.
• Даади Гарима билан юзма – юз учрашишни ихтиёр этади. Арнав бувисини тинчлантиришга уриниб, Кхуши асраб олинган фарзанд эканлиги, ота – онаси вафот этганини сўзлаб беради.
• Гарима Даадидан ўзини олиб қочаяпти. Аммо нимага? Бувисининг қистови билан Арнав уйланаяпти. Тўйдан аввал келинни кўриш мумкин эмас дейишсада, Арнав Кхуши билан учрашади.
• Шашининг бетоблигини баҳона қилиб, Гарима унаштирув маросимига бормайди. Арнав севгилиси учун барча расм-русумларни бажаради. Шьям Шантиванга билдирмай кириб олади. У яна нималарни режа қилаяпти дейсизми? Тез фурсатда билиб оламиз.
• Шаши учун ҳамшира ёллашга аҳд қилган Арнав, Гариманинг пужа маросимида иштирок этишини илтимоқ қилади. Аммо Гарима бунга рози бўлармикан? Ахир у Даади билан тўқнаш келишни истамаяпти. Арнав Шьямнинг номига ёзилган тўлов ҳужжатини топиб олади. Шартномсага кўра кузатув мосламалари буюрилганди.
• Гарима Даадини кўриб қолгач, уйга қайтади. Оила аъзоларининг ибодатхонага кетганидан фойдаланиб, Анжали Шьямни Шантиванга чақиради. Шьям яширинчи учрашувлардан зерикканини айтиб, норози бўлади.
• Шьямнинг келгани сирлигича қолиши керак эди. Аммо Даади унинг уяли телефонини топиб олади. Шифокор буюрган дориларни кўриб чиққан Шьям Анжалининг соғлигига ножўя таъсир қиладиганини тавсия қилади. Наҳот у ўз фарзандининг қотилиги айланса?!
• Даадининг ишончига кирган Шьям, уйга қайтиши учун ёрдам беришини сўрайди. Кхуши Арнав билан қаҳвахонада учрашишга келишишади. Шьям ва Анжали ҳам худди шу ерда кўришмоқчи эдилар.
• Шьям рафиқасига тақинчоқ совға қилади. Анжали никоҳ маросимида иштирок этишини сўрайди. Шьям бир шарт билан рози бўлади. Наҳотки Шьямни ҳеч ким танимаса?
• «Ўтмишда бўлиб ўтган воқеаларни эслагим келмаяпти» дея бувиси билан суҳбатлашаётган Арнавнинг гапларини Гарима эшитиб қолади. Ташқи кўринишини ўзгартирган Шьям майдаланган шиша парчаларини Анжали хонасининг атрофига сочиб чиқади.
• Арнав Шьямни таниб қолди. Буни билган Анжали хона чироғини ёқади. Манорама чироқни ўчириб, Гаримани Даадига таништиради. Гариманинг қандай сири борки, Даадидан хавфсираяпти? Шиша бўлакларини сочиб чиққач, Шьям Анжалининг пойабзалини яшириб қўяди ва зудлик билан учрашишимиз керак деб белги беради.
• Эрининг олдига ошиққан Анжали шиша бўлаклари зарбидан мувозанатини йўқотади. Шьямнинг режаси иш бериб, зинадан қулаётган Анжалини ток уради. Зудлик билан етиб келган тез ёрдам ходимлари Анжалини касалхонага олиб кетишади. Она ва бола ҳаёти хавфда қоладими?
• Ҳомиласидан ажралган Анжали қаттиқ изтиробда. Туғилмай нобуд бўлган фарзанди учун ўзини куйинаётгандек қилиб тутаётган Шьям шу баҳона Шантиванга қайтишни ўйлайди. Арнав бу ишда Шьямнинг қўли борлигини гумон қилади аммо унга ҳеч ким ишонмайди.
29.04.2016 10:18