Sevimli

Microsoft раҳбари компаниядаги акцияларидан ярмини сотиб юборди. Сабаби...

ИҚТИСОДИЁТ 30.11.2021, 21:19
Теглар: ​Microsoft
Microsoft раҳбари компаниядаги акцияларидан ярмини сотиб юборди. Сабаби...

Microsof бош директори Сатя Наделла ўзига тегишли компания акцияларининг ярмини сотди. Бу ҳақда The Wall Street Journal хабар берди.

Маълум бўлишича, Наделла икки кун ичида 1,7 миллион дона акциясидан 838 минг 584 донасини 285 миллион долларга сотган. 

Бунга сабаб Вашингтон штати келаси йилдан бошлаб йилига 250 минг доллардан ортиқ бўлган капиталга солиқ жорий этишни режалаштирган. Бу эса йирик миллиардерларнинг акцияларини сотишига сабаб бўлмоқда. 

Маълумот учун, Наделла Microsoft компаниясига 2014 йилдан буён раҳбарликни қўлга олган. Бугунги кунга келиб компаниянинг капитализацияси 2,5 трлн доллардан ошади.

Шарҳлар

​Microsoft компанияси Тошкент шаҳридаги Инҳа университетида ўқув-синфини очди

28.04.2017, 13:22

Дастурий таъминот ишлаб чиқариш бўйича дунёдаги етакчи компаниялардан бири Microsoft корпорацияси 2017 йилнинг 26 апрель куни Тошкент шаҳридаги Инҳа университети(IUT)да махсус ўқув синфини очди. Бу...