2021 йилнинг ноябрь ойида истеъмол секторидаги товарлар ва хизматлар ўртача 1,2 % га қимматлашди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълумотларида қайд этилди.
2021 йил бошидан истеъмол секторида нархларнинг ўсиш даражаси 8,6 % ни, ўртача ойлик ўсиш даражаси эса 0,8 % ни ташкил этди.
Йиллик ўсишда истеъмол нархлари индексининг ўсиш даражаси 10,3 % га етди.