Хитой шимоли-шарқидаги Шаньси провинциясидаги электр станциясида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Sinhua хабар берди.
Манбада айтилишича, ёнғин оқибатида 8 киши ҳалок бўлди, 5 киши жароҳатланди. Куйиш ҳолати билан жароҳат олганлар воқеа жойидаги шифохонага ётқизилган.
Шоуян уездидаги электр узатиш станцияси яқинидаги турар-жой ҳудудида ёнғин юзага келган. Ҳозирда мазкур воқа бўйича тергов суриштирув ишлари олиб борилмоқда.