Декабрь ойи охиригача Буюк Британияда "омикрон" билан касалланганлар сони миллиондан ошиши мумкин. Бу ҳақда мамлакат Соғлиқни сақлаш вазири маълум қилди, деб ёзади РИА НОВОСТИ.
"Буюк Британияда омикроннинг атиги 568 та тасдиқланган ҳолатлари мавжуд бўлсада, ҳақиқий инфекциялар сони анча юқори"-, деди у.
Вазирнинг тушунтиришича, Британия Соғлиқни сақлаш агентлиги (UKHSA) инфекциялар сони тасдиқланган ҳолатлар сонидан тахминан 20% га кўп, 10 мингга яқин эканлигини айтган.
Ҳисоб-китоблар шуни кўрсатадики, 2,5-3 кун ичида касаллик икки баравар кўпайган. Бу эса касалланганлар сони жорий ойнинг охирига келиб миллиондан ошиши мумкинлигидан далолат бериши айтилади.






