АсосийDunyo

НАСА 12 минг даъвогардан 10 нафар астронавт номзодини танлаб олди

'НАСА 12 минг даъвогардан 10 нафар астронавт номзодини танлаб олди'ning rasmi

НАСА сўнгги тўрт йил ичида биринчи марта 12 минг кишидан 10 нафар астронавт номзодини танлаб олди. 2022 йилнинг январида уларнинг икки йиллик машғулотлари Линдон Жонсон космик марказида бошланади. 

Космонавтларни тайёрлаш бешта асосий тоифага бўлинади: Халқаро космик стансия (ХКС) комплекс тизимларидан фойдаланиш ва уларга хизмат кўрсатиш; космик юришга тайёргарлик; робототехника кўникмаларини ривожлантириш; Т-38 ўқув самолётини хавфсиз бошқариш ва рус тилини билиш (ХКСнинг бошқа аҳолиси билан алоқа қилиш учун).

Тренингни тугатгандан сўнг, танланган номзодлар ХКС бортида тадқиқот ишларини ўз ичига олган турли миссияларга юборилиши мумкин, шунингдек, сўнгги 50 йил ичида биринчи бўлиб Артемида дастури доирасида чуқур космосга, шу жумладан Ойга жўнатиш мумкин.

Қуйида танлаб олинган номзодлар рўйхати келтирилган. 

  • Никол Аерс, 32 ёш, маёр, Қўшма Штатлар ҳаво кучлари, Колорадо;
  • Маркос Берриос, 37 ёш, маёр, АҚШ ҳаво кучлари, Пуерто-Рико;
  • Кристина Бурч, 35 ёш, биокимёгар, Аризона;
  • Денис Бернхем, 36 ёш, АҚШ денгиз флоти лейтенанти, Аляска;
  • Люк Деланей, 42 ёш, маёр, нафақадаги, Флорида;
  • Андрé Дуглас, 35 ёш, механик муҳандис, электротехника, Электр ва компютер муҳандислиги бўйича магистр, Виржиния;
  • Жек Хетеуей, 39 ёш, Коннектикутдаги Қўшма Штатлар денгиз флоти қўмондони;
  • Анил Менон, 45 ёш, АҚШ Ҳарбий-ҳаво кучлари подполковниги, Миннесота;
  • Кристофер Уилямс, 38 ёш, физик, Мериленд;
  • Жессиcа Wиттнер, 38 ёш, Калифорниядаги АҚШ денгиз флоти лейтенант қўмондони.

    Бошқа янгиликлар