Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари ва Ҳиндистоннинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Маниш Прабҳатларнинг учрашувида маълум қилинди.
Ўзбекистон инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг хабар беришича, учрашувда савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорликка қаратилган икки томонлама муносабатларнинг кун тартиби кўриб чиқилган.
Шунингдек, қайд этилишича, мулоқот давомида молиявий-техник ҳамкорлик соҳасига ҳам тўхталиб ўтилган.
"Томонлар Ҳиндистон Эксимбанки томонидан Ўзбекистонда инфратузилмавий ривожланиш ва таълим соҳаларида устувор лойиҳаларни амалга оширишни молиялаштириш учун 448 млн. доллар миқдорида маблағлар ажратилишини олқишлаб, ушбу лойиҳаларни амалга жорий этиш борасида биргаликда ишлашга келишиб олдилар",-дейилади хабарда.
Шунингдек, Ҳиндистоннинг грант маблағларини жалб қилиш ҳисобига амалга оширилиши режалаштирилаётган IT, соғлиқни сақлаш ва таълим соҳаларида ижтимоий йўналтирилган янги истиқболли лойиҳаларни ишлаб чиқиш бўйича ишларни жадаллаштиришга келишилган.
21.12.2022, 09:32
Одам савдоси билан боғлиқ яна бир жиноят аниқланди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ИИББ Ахборот хизмати хабар бермоқда. Маълум қилинишича, жорий йилнинг 13 декабрь куни Тошкент вилояти...22.07.2022, 11:01
Ҳиндистонда бўлиб ўтган президентлик сайловларида ҳукмрон Бҳаратия Жаната партияси аъзоси, Миллий демократик альянс номзоди Драупади Мурму ғалаба қозонди, деб хабар бермоқда The Indian Express нашрига...02.06.2022, 11:41
Покистоннинг Карачи порти илк бор экспорт учун Ўзбекистондан транзит юк жўнатди. Маълум қилинишича, аввал юк қуруқликдаги транспорт орқали Карачи портига етказилиб, сўнгра Ҳиндистонга йўл олди.Қайд этилишича,...27.01.2022, 00:50
Ҳиндистоннинг Махараштра штатида автомобил кўприкдан қулаши оқибатида етти нафар талаба ҳалок бўлди. Бу ҳақда NDTV хабар бермоқда. Маълум қилинишича, ҳалок бўлганлар маҳаллий тиббиёт коллежи талабалари, жумладан,...