1

Цемент ва пахта ёғини биржада сотиш муддати узайтирилди

ИҚТИСОДИЁТ 15.12.2021, 12:20
Цемент ва пахта ёғини биржада сотиш муддати узайтирилди

Президент қарори (ПҚ–51-сон, 14.12.2021 й.) билан монополист бўлмаган ва давлат улуши 50 фоиздан кам бўлган ёки давлат улуши бўлмаган юридик шахслар томонидан ишлаб чиқарилган айрим товарларни фақат биржа орқали реализация қилиш муддати 2023 йил 1 январгача узайтирилди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар қилди. 

Ҳужжатга кўра:

● цемент – ишлаб чиқариш ҳажмининг камида 50 фоизи;

● пахтадан олинган чигит, пахта мойи (жумладан, экстракция пахта мойи) ва қайта ишланган чигит чиқиндилари (шрот, шелуха) – ишлаб чиқариш ҳажмининг 100 фоизи биржа орқали реализация қилиш муддати 2023 йил 1 январгача узайтирилди

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1