1

Муҳаббатдан тортиб мусофиргача... Алишер Файзнинг кутилган концерти кутилмаган воқеаларга бой бўлди. (Фотожамланма)

ШОУ-БИЗНЕС 15.12.2021, 13:41
Муҳаббатдан тортиб мусофиргача... Алишер Файзнинг кутилган концерти кутилмаган воқеаларга бой бўлди. (Фотожамланма)

Ўзининг самимий табассуми ва халқона қўшиқлари билан мухлислар меҳрини қозонган Алишер Файзнинг яккахон концерт дастури кетма-кет икки марта қолдирилгани сир эмас.  

7 ёшдан 70 ёшгача бўлган қўшиқ шинавандалари борки, санъаткор ижросини севиб тинглайди.  Бунга унинг оила даврасида тинглаш мумкин бўлган, эстетик завқ бера оладиган, ҳаётга яқин қўшиқлари сабаб. Алишер Файз ваниҳоят “Юрак сўзи” номли навбатдаги концерт дастурининг биринчи кунини ўтказди. Концерт мухлислар кутган ва кутмаган янгиликларга бой бўлди. Концерт бош продюсери Лутфулло Аллақулов ва концерт бош режиссёри Мирмақсуд Охуновнинг самарали меҳнатини саҳнада яққол кўринди.

Буни қуйидаги фотогалерияда ҳам билиш мумкин. 

Алишер Файз концерт олдидан устозлари ва яқинларидан дуо олди.

"Бугун хизматимиз, суҳбатимиз кайфиятимиз самимият бўлиши керак". Алишер Файз ўз концертини самимият билан бошлади.

"Рашк қиласанми?" қўшиғи саҳналаштирилмаган. Санъаткор мухлисларга эркалик қилиб уларни ўйинга чорлади.

Алишер Файз устози изидан бориб, ҳар йилги анъанасини давом эттирди. Бу гал саҳнада мухлисларига устозода хонанда Шерзод Эргашевни таништирди

"Най талашманг машшоқлар, май талашманг машшоқлар". Алишер Файздан оригинал туҳфа бўлди. 

Мусофирликда юрган ҳамюртларимизга аталган қўшиқ одамлар кўз ёшига сабаб бўлди. 

 

Алишер Файз Паризодани мухлислари билан яраштириб қўйди.

Концертнинг бошидан охиригача "Сабо", Шодиёна Омонова раҳбарлигидаги "Шодиёна" ва шу номдаги болалар рақс ансамбллари хизматда бўлди. 

 

Аввалги концерт дастурларида концертга ташриф буюрган мухлислари орасида маромига етказиб рақс тушиб, Алишер Файзнинг эътиборини тортган  Эъзоза Сайдалиева бу йилги концерт дастурида саҳнада рақс тушди. Хонанда концертга ташриф буюрган мухлислари орасидан ана шундай истеъдодларни кашф қилишни анъанага айлантиришини маълум қилди. 

Концерт ҳали давом этмоқда. Вақтингиз бўлса, албатта боринг. Зеро ҳар ким маданий ҳордиқ олишга ҳақли. 

Концертдаги энг кутилмаган воқеалар ҳақида батафсил "Даракчи" газетасининг 51-сонида ўқишингиз мумкин.

Карим ЗАРИПОВ тайёрлади

Расмлар муаллифи Беҳруз ҲАМРОЕВ

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1