Sevimli

ТikТоk 2021 йилда энг кўп кирилган платформага айланди

HI-TECH 23.12.2021, 19:08
ТikТоk 2021 йилда энг кўп кирилган платформага айланди

Хитойнинг ByteDance компаниясига тегишли ТikТоk ижтимоий тармоғи 2021 йилда энг кўп ташриф буюрилган ресурс деб топилди. "The Wall Street Journal" нашрининг интернет трафикини назорат қилувчи "Cloudflare" компаниясига таяниб берган хабарига кўра, ТikТоk 2020 йил етакчиси бўлган Google'ни ортда қолдирган.

Компания олиб борган тадқиқотларига кўра, Хитой компаниясининг қисқа видеоларни кўриш ва яратиш платформаси илк бор жорий йилнинг февраль ойида ташриф буюрувчилар сони бўйича биринчиликни эгаллаган ва пастлашлардан кейин август ойидан бошлаб биринчи ўриндан тушмай келяпти. Ўтган йили бу ижтимоий тармоқ рўйхатда еттинчи ўринда эди.

Бу йилги иккинчи ўринни Google, учинчи ўринни эса Facebоок ижтимоий тармоғи эгаллади.

Шарҳлар