1

Тошкентдаги қурилишда ўқув-машғулотларига мўлжалланган ўқ-дорилар топилди

ЖАМИЯТ 28.12.2021, 20:11
Теглар: Яккасарой
Тошкентдаги қурилишда ўқув-машғулотларига мўлжалланган ўқ-дорилар топилди

Ижтимоий тармоқларда қурилаётган обектда иккита артиллерия аслаҳаси топилгани тўғрисидаги видео тарқамоқда. Мазкур ҳолат юзасидан маълумот берилди.

2021 йил 27 декабр куни 102 рақамига 26 ёшли Қашқадарё вилоятилик Шуҳрат Т.дан хабар келиб тушди: унинг гапига кўра, у таниши 29 ёшли Алиакбар М. билан биргаликда Яккасарой туманида қурилаётган обект ҳудудида шубҳали, артиллерия аслаҳаларига ўхшаш занглаган буюмлар топган. У фуқаролик масъулиятидан келиб чиқиб тезкор хизматларга хабар берган.

Кўрсатилган манзилга Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг махсус мутахассислари билан биргаликда етиб келдилар. Текширув ўтказилгач, топилган буюмлар ўқув машғулотлари давомида фойдаланишга мўлжалланган иккита 115 мм.лик ўқув снаряди ва иккита 82 мм.лик ўқув миномёти эканлиги маълум бўлди.

Мазкур ҳолат бўйича ўрганиш ишлари давом этмоқда.

Шарҳлар

Миробод ва Яккасарой туманларида газ таъминотида вақтинча узилиш кузатилади

08.11.2019, 16:58

2019 йилнинг 9 ноябрь куни соат 10:00дан 15:00гача Яккасарой ва Миробод туманидаги айрим объектларда газ таъминоти вақтинча ўчирилади.Бунга сабаб Яккасарой тумани Бобур кўчасидаги ўрта босимли...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1