Хитой маҳаллий нашрларининг хабар беришича, расмийлар Яньан шаҳри аҳолисига коронавирус сабабли уйдан чиқмаслик тавсияси берилган.
Айтиш керак, сўнгги ойларда Хитойнинг кўплаб шаҳарларига коронавирус “қайтди”. Касалланиш сони кундан-кунга ортмоқда. Турли оммавий тадбирлар бекор қилинмоқда. Касалланишлар сони ортаётган шаҳарларда дизенфекция ишлари амалга оширилмоқда. Хусусан, шу кунга қадар Сиан шаҳри тўлиқ дизенфекция қилинган эди. Шунингдек, Хитойда ковиднинг “омикрон” штампи ҳам тез тарқалишда давом этмоқда. Жумладан, сўнгги кунларда мамлакатда 209 та коронавирус, 4та “омикрон” билан боғлиқ ҳолатлар қайд этилди.