АсосийDunyo

2005 йилдан буён Афғонистонда 28 мингдан ортиқ бола ҳалок бўлган — БМТ

'2005 йилдан буён Афғонистонда 28 мингдан ортиқ бола ҳалок бўлган —  БМТ'ning rasmi

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Болалар жамғармаси (UNICEF) болалар ўлими бўйича тадқиқот ўтказди. Бу ҳақда "Ariana News" телеканали хабар берди.  

Унга кўра, 2005 йилдан буён  Афғонистонда рўй бераётган турли можаро ва тўқнашувлар оқибатида 28 минг 500дан ортиқ бола ҳалок бўлган. Бу кўрсаткич билан Афғонистон дунёда етакчи бўлиб турибди.

UNICEF ташкилоти хабарига кўра, жамғарма Афғонистон, Яман, Сурия ва Шимолий Эфиопияда жабр кўрган болалар учун товон пули олганини маълум қилди. 

Шунингдек, ташкилотнинг қўшимча маълумотларига кўра, 2015 йилда бошланган Яманда жанглар авж олганидан сўнг 10 минг бола ҳалок бўлган.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар