АсосийDunyo

Олмаотада ўтказилган антитеррор ҳаракатлар чоғида 2 ҳарбий, 8 нафар полициячи ҳалок бўлди. Жароҳатланганлар ҳам талай

'Олмаотада ўтказилган антитеррор ҳаракатлар чоғида 2 ҳарбий, 8 нафар полициячи ҳалок бўлди. Жароҳатланганлар ҳам талай'ning rasmi

Олмаота аэропортида ўтказилган антитеррор ҳаракатлар чоғида 2 нафар ҳарбий вафот этди. Бу ҳақда Zakon.kz'га таяниб РИА Новости ёзмоқда.

"Олма-Ота аэропортида ўтказилган аксилтеррор операцияси чоғида Қозоғистон Республикаси Қуролли кучларининг икки нафар ҳарбий хизматчиси ҳалок бўлди", — дейилади хабарда.

Шаҳар раҳбари ўринбосари Ержан Бабакумаровнинг сўзларига кўра, Олмаотада аксилтеррор операцияси давом этмоқда.

Қайд этилишича, аэропорт нормал иш режимига ўтказилмоқда.

Бундан ташқари, Ички ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, Қозоғистоннинг турли вилоятларида тартибсизликларни бостиришда саккиз нафар полициячи ва Миллий гвардия аскари ҳалок бўлган. 317 хавфсизлик ходими яраланган.

    Бошқа янгиликлар