АсосийДУНË

Оҳактошли ноёб парк ва 17 турдаги шифобахш ванналар... Памуккалени сайёҳлар нега севади?

Туркиянинг Памуккале шаҳри бутун дунёдаги кўплаб сайёҳлар учун севимли курорт зона бўлиб,&...

'Оҳактошли ноёб парк ва 17 турдаги шифобахш ванналар... Памуккалени сайёҳлар нега севади?'ning rasmi

Туркиянинг Памуккале шаҳри бутун дунёдаги кўплаб сайёҳлар учун севимли курорт зона бўлиб, у сўзма-сўз "Пахтасаройи" деб таржима қилинади. Энг ноёб табиатга эга бу оролда иссиқ сувли оҳак булоғи ва жуда кўп тузли ванналар мавжуд.

Памуккаледаги булоқнинг шифобахш хусусиятлари қадим замонлардан бери маълум - унинг сувлари оғир ва ҳатто ўта касал одамларни даволаган, бу унинг мўъжизавий кучидан дарак беради.

Маълумотларга кўра, Памуккаледа жами 17 турдаги ванналар мавжуд бўлиб, уларда умуртқа поғонаси ва таянч-ҳаракат тизими билан боғлиқ муаммолари бўлган инсонлар даволанади.

Бундан ташқари, бу ерда юрак-қон томир, тери, ошқозон-ичак трактининг барча кўринишдаги касалликлари, асаб тизими касалликлари ҳам самарали даволанмоқда.

Памуккаленинг маданий дастури унинг ажойиб шифобахш хусусиятларидан кам эмас, чунки бу ерда ғайриоддий оҳактош ҳосил бўлган ноёб парк жойлашган.

    Бошқа янгиликлар