АсосийSport

"Пахтакор" Питер Хюистра истеъфога чиққанини эълон қилди

'"Пахтакор" Питер Хюистра истеъфога чиққанини эълон қилди'ning rasmi

"Пахтакор" жамоасини ўтган мавсумда бошқарган голландиялик мутахассис билан шартнома узайтирилмайди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди

Хабарда айтилишича, "Пахтакор" клуби тизимида 4,5 йил ишлаган ва 2021 йил бош мураббий сифатида фаолият олиб борган Питер Хюистра билан шартнома узайтирмаслиги тўғрисида клуб раҳбарияти қарор қилди. "Пахтакор" футбол клуби Питер Хюистра ва у билан бирга меҳнат қилган Гоча Ткебучава ва Ласло Ямборга жамоамизда амалга оширган ишлари учун миннатдорчилик билдириб, уларнинг кейинги фаолиятига омад тилайди.

Тез орада жамоамизнинг янги бош мураббийи номи эълон қилинади", - дейилади клуб хабарида. 

Бошқа янгиликлар