АсосийСПОРТ
Муаллиф: Darakchi.uz

U17 ЖЧ: Ўзбекистон терма жамоаси илк ўйинда Кот-д’Ивуарга мағлуб бўлди

Сергей Чигодаев шогирдлари баҳснинг сўнгги дақиқаларида гол ўтказиб юбориб, 1:2 ҳисобида мағлубиятга учради.

'U17 ЖЧ: Ўзбекистон терма жамоаси илк ўйинда Кот-д’Ивуарга мағлуб бўлди'ning rasmi

Қатарда ўтаётган U17 Жаҳон чемпионати доирасида Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси мусобақадаги илк учрашувини ўтказди. E гуруҳининг 1-турида Сергей Чигодаев шогирдлари Кот-д'Ивуар терма жамоасига 1:2 ҳисобида мағлуб бўлди.

Учрашувда ҳисоб 7-дақиқада очилди. Кот-д'Ивуарликлар сардори Юбер Яо жамоасини олдинга олиб чиқди. Иккинчи бўлимнинг 51-дақиқасида эса Ўзбекистон терма жамоаси сардори Муҳаммад Ҳакимов ҳисобни тенглаштирди.

Учрашув дуранг билан якунланиши кутилган бир пайтда, 89-дақиқада Абасс Диаррасуба рақиблар дарвозасини ишғол қилди ва Кот-д'Ивуарга ғалаба келтирди.

Шу тариқа Ўзбекистон U17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги илк учрашувини мағлубият билан якунлади.

Кот-д'Ивуар U17 — Ўзбекистон U17 2:1

Голлар: Юбер Яо (7), Муҳаммад Ҳакимов (51), Абасс Диаррасуба (89).

    Бошқа янгиликлар