Бу ҳафда АОКАда бўлиб ўтган брифингда Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ахборот хизмати раҳбари Абдурауф Расулов маълум қилди.
Таъкидланишича, тадбиркорларга қулайлик яратиш мақсадида, бозор иқтисодиёти механизмларига салбий таъсир кўрсатадиган ва маънан эскирган
4 952 та стандарт амалиётдан чиқарилди ва 5 236 та стандарт қайта кўриб чиқилди.
Халқаро талаблар билан уйғунлашган 7 763 та стандарт қабул қилиниб, 7 968 таси қайта кўриб чиқилди, натижада стандартлар сони 19 543 тага етказилди.