16 ва 17 январь кунлари Ерни кучли кучли даражадаги магнит бўрони қоплайди. Бу ҳақда "Cursorinfo" хабар берди.
Маълум қилинишича, бу ҳодисанинг энг юқори даражаси 16 январь куни кузатилади. Бу эса инсонларда сезгир ва сурункали касаикларга чалинганларнинг саломатлигида муаммолар кузатилишига олиб келиши мумкин.
Мутахассилар фикрича, магнит бўрон G1 -Kp 5 даражасига чиқишини айтган.. 17 январга келиб эса у пасайишни бошлайди. Салбий таъсири 18 январга қадар чўзилиши ҳам тахмин қилинмоқда.
"Space Weather Prediction Center" тахминига кўра, магнит бўронлари 16–18 январь ва 23–26 январь кунлари ҳам бўлиши мумкин ҳамда 28 дан 30 январгача кузатилиши айтилмоқда.
Магнит бўронлари вақтида инсонларда қуйидаги муаммолар кузатилиши мумкин:
бош айланиши ва бош оғриғи;
уйқу бузилиши;
диққатни жамлаш билан боғлиқ муаммолар;
қон босимнинг бузилиши;
сурункали касалликларнинг кучайиши;
тана оғриғи, шунингдек, бўғимлардаги оғриқлар;
иштаҳа бузилиши ва кўнгил айниш;
ҳолсизлик ҳисси.