АсосийDunyo

Қозоғистонда газ нархининг асоссиз оширилишига алоқадорлардан яна бири қўлга олинди

'Қозоғистонда газ нархининг асоссиз оширилишига алоқадорлардан яна бири қўлга олинди'ning rasmi

Қозоғистон энергетика вазири ўринбосари Жумабай Карағаев, электрон савдо майдончалари раҳбарлари ва Манғистау вилоятида суюлтирилган газ нархининг асоссиз оширилишига алоқадор шахслар қўлга олинди. Бу ҳақда республика Молиявий мониторинг агентлиги матбуот хизмати хабар берган.

Маълум қилинишича, суд қарори билан Жумабай Карағаевга нисбатан икки ой муддатга “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган. Интерфакс агентлиги хабарига кўра, тергов давом этаяпти. Аммо ҳозирча бошқа маълумот ошкор қилинмаган.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йил декабрда Жумабай Карағаев энергетика вазири ўринбосари лавозимига тайинланган эди. Аммо аввалроқ мамлакат бош вазири сайтида Карағаев лавозимидан озод этилгани ҳақида хабар берилган.

    Бошқа янгиликлар