АсосийSport

ФИФА “Бухоро” футбол клубига трансфер тақиқи белгилади

'ФИФА “Бухоро” футбол клубига трансфер тақиқи белгилади'ning rasmi

Ўзбекистон Про-лигаси иштирокчиси "Бухоро" ва туркманистонлик дарвозабон Раҳат Жапаров ўртасидаги низоли вазият юзага келган. ФИФА мазкур вазият бўйича қарор чиқариб, клубга футболчи олдидаги белгиланган қарздорликни тўлаш вазифасини юклаганди. 

Декабр ойида эса ФИФА қарор асосларини клубга юбориб, “Бухоро” футбол клуби зиммасидаги қарздорлик тўловини белгиланган муддатда тўлаши лозим эканини яна бир бор маълум қилди. Агар олдиндан белгиланганидек, қарор чиққан санадан бошлаб 45 кун муддат ичида молиявий мажбуриятлар бажарилиши таъминланмаса, клубга нисбатан миллий ва халқаро миқиёсда янги футболчиларни рўйхатдан ўтказиш бўйича тақиқ қўйилиши билдирилган эди.

ФИФА мазкур қарор ижроси таъминланмагани боис “Бухоро” футбол клуби учун трансфер тақиқини кучга киритди. Эндиликда “Бухоро” Раҳат Жапаров билан боғлиқ низоли вазиятни ҳал этгачгина янги футболчиларни рўйхатдан ўтказиши мумкин бўлади.

Бундай тақиқ шунингдек, айни пайтда Қаршининг “Насаф” клубига ҳам татбиқ этилган. ФИФА “Насаф”ни франциялик футболчи Абделае Диаките билан тузилган шартнома шартларини бажармаган деб топиб, ушбу жамоага ҳам декабр ойидан янги футболчиларни рўйхатдан ўтказиш бўйича тақиқ қўйган. Бу ҳақда ПФЛ расмий сайти хабар берди. 

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар