АсосийДУНË

Уй текстили: Туркия сочиқ ва халат ишлаб чиқаришда дунёнинг энг етакчи 3 та давлати қаторидан ўрин олган

 Туркия, дунёда уй тўқимачилиги энг ривожланган кучли давлатлар қаторига киради. Мамл...

'Уй текстили: Туркия сочиқ ва халат ишлаб чиқаришда дунёнинг энг етакчи 3 та давлати қаторидан ўрин олган'ning rasmi

 Туркия, дунёда уй тўқимачилиги энг ривожланган кучли давлатлар қаторига киради. Мамлакат уй текстили секторининг умумий ҳажми 13 миллиард долларни ташкил этади.

Замонавий ва анъанавий уй тўқимачилик ишлаб чиқариш корхоналарининг аксарияти Ғарбий ва Марказий Анадолуда жойлашган бўлиб, бу ишлаб чиқариш корхоналарида хом ашёдан тортиб ишлаб чиқариш техникасигача, машинасозликдан тортиб ишчи кучигача бўлган кўплаб маҳаллий хом ашё ва ускуналар ишлатилади.

Бу ерда ишлаб чиқарилган тўқимачилик маҳсулотлари мамлакат ички бозор билан чекланиб қолмай, дунёнинг кўплаб давлатларига экспорт қилинади.

Турк уй тўқимачилик секторининг маҳсулот ишлаб чиқариш йиллик кўрсаткичлари қуйидагилардан иборат:

 Сочиқ ва халатлар ишлаб чиқариш 2,3 миллиард доллар;

Чойшаб, сочиқ ва халат каби ётоқхона тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 2,6 миллиард доллар;

 Парда ва парда маҳсулотлари ишлаб чиқариш 1,5 миллиард доллар;

Кўрпалар, стол чойшаблари ва қўлда ишланган тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 1,1 миллиард доллар.

Туркиянинг 13 миллиард долларлик уй текстили секторининг қарийб 30 фоизини импорт маҳсулотлари ташкил этади.

Evinizi Dekore Ederken Kullanabileceğiniz Ev Tekstili Ürünleri

Расмий маълумотларга кўра, Туркияда 500 мингдан ортиқ кишини иш билан таъминлаган уй тўқимачилик саноати, Истанбул, Измир, Бурса, Текирдаг, Денизли, Ушак каби шаҳарларда кенг жойлашган.

  Сочиқ ва халат ишлаб чиқаришда Туркия, дунёнинг энг илғор 3 та давлатлари қаторидан ўрин олган.

-Уй текстили музейлари

  Туркиянинг турли ҳудудларида, айниқса, İстанбулда келиб чиқиши ХВИ-аср Усмонийлар даврига бориб тақаладиган ва Туркия учун анъанага айланган уй тўқимачилигига оид кўплаб музей ва сайёҳлик ерларини кўришингиз мумкин.

Бу музейларда сиз, мамлакатда тўқимачилик соҳасининг ривожланиш босқичлари, ўтмишда бу соҳада ишлатилган ускуна ва дастгоҳлар, хом ашё маҳсулотлари ва бошқалар ҳақида кўплаб маълумотлар олишингиз мумкин.

Уй текстили мавзусидаги музейлар орасида Садберк Ҳоним музейи алоҳида ўрин тутади. Музейда Садберк Коч томонидан бутун умри давомида тўпланган кийим-кечак, кашта ва чиннилардан иборат анъанавий ҳунармандчилик тўпламларини ўрин олган.

    Бошқа янгиликлар