Буюк Британиянинг минглаб сайёҳлик компаниялари пандемия даврида мамлакатда қаттиқ ва узоқ муддатга чўзилган чекловлар туфайли фаолиятларини тўхтатиши мумкин. Бу ҳақда The Guardian хабар бермоқда.
Қайд этилишича, 2022 йилнинг бошида туроператорлар "омикрон" туфайли бронлашларнинг учдан бир қисмини йўқотиб қўйган ва компаниялар жуда зарар кўрган.
"2021-йил ёзида ички туризмнинг жадал ривожланиши ва мамлакат бўйлаб турларни брон қилишнинг кўпайишига қарамай, қиролликдаги минглаб сайёҳлик компаниялари бозорни тарк этиши мумкин. Умумий компанияларнинг 11 фоизи 2022 йилдаёқ банкрот бўлиши эҳтимоли юқори", - дейилади хабарда.
Коронавируснинг "омикрон" штамми тарқалиши сабабли туроператорлар ва меҳмонхоналар март-апрель учун қилинган бронларнинг ярмидан кўпини бекор қилган.
"Ҳукуматнинг туризмни қўллаб-қувватлаши камайган, шунинг учун сўровда қатнашган сайёҳлик компанияларининг тўртдан бири энди молиявий захиралари йўқлигини маълум қилмоқда", - дея қўшимча қилмоқда The Guardiаn нашри.
01.01.2022, 14:15
Буюк Британияда коронавирус билан боғлиқ ҳолат сони кўпайишда давом этмоқда. Бу ҳақда The Guardian нашри хабар берди.Маълум бўлишича, охирги суткада коронавирус юқтириш ҳолатлари бўйича рекорд...28.12.2021, 23:24
Буюк Британия энергетика соҳасида инқирозга юз тутиши мумкин.The Telegraph агентлигининг OVO Energy компанияси раҳбари Стивен Фицпатрикга таяниб хабар беришича, мамлакатни 2008 йилдаги молиявий инқироз давридаги...18.12.2021, 22:40
Буюк Британияда коронавируснинг янги штамми "омикрон" билан касалланганлар сони кўпайиб бормоқда. Охирги суткада мамлакатда 10059та ҳолат аниқланган. Бу ҳақда Бирлашган Қироллик соғлиқни сақлаш хавфсизлиги агентлиги...13.12.2021, 20:50
Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон коронавируснинг янги штамми “омикрон” юқтирган беморлар орасида ўлим ҳолати юз берганини маълум қилди. Бу ҳақда Sky News хабар берди. “Афсуски, ҳа, “омикрон”...