2021 йилда Европа Иттифоқи автомобиллари савдоси энг паст даражага етди

ИҚТИСОДИЁТ 19.01.2022, 00:08
Теглар: Европа Иттифоқи
2021 йилда Европа Иттифоқи автомобиллари савдоси энг паст даражага етди

Европа Иттифоқида автомобиль савдоси 2020 йилга нисбатан 22,8 фоизга камайди. Бу ҳақда "Интерфакс" хабар бермоқда

Қайд этилишича, сотувда пасайишга асосан яримўтказгичли компонентларнинг етишмаслиги сабаб бўлди. 2021 йилнинг иккинчи ярмида эҳтиёт қисмнинг етишмаслиги машиналар ишлаб чиқаришни чеклади. 

Европа автомобиль ишлаб чиқарувчилар ассоциацияси маълумотларига кўра, Европа Иттифоқида рўйхатга олинган янги автомобиллар сони декарбга келиб жами 795,285 мингтани ташкил қилган. 2020 йилда эса бу кўрсаткич 1,031 миллион донани ташкил қилган. 

2021 йил якунларига кўра, Германияа автомобиль савдоси 10,1 фоизга, Францияда - 0,5 фоизга, Италияда - 5,5 фоизга, Испанияда эса 1 фоизга пасайди. 

Декабрь ойида фақатгина тўртта давлатда автомобиллар савдосида ўсиш кузатилди. Булар:  Болгария (+4,3%), Хорватия (+19,3%), Латвия (+2,9%) ва Словения (+8,3).

Шарҳлар

Европа Иттифоқи Украинага яна 500 миллион евро миқдорида ҳарбий ёрдам ажратади

24.01.2023, 09:34

Европа Иттифоқи мамлакатлари ташқи ишлар вазирлари кенгаши Украинага Европа тинчлик жамғармаси орқали умумий қиймати 500 миллион евро бўлган еттинчи ҳарбий ёрдам траншини беришга келишиб олди....
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1