Аввал хабар қилганимиздек, бугун, 20 январь куни Марказий банки Бошқарувининг йиғилиши ўтказилди. Унда асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида қарор қабул қилинди.
Шунингдек, матбуот анжуманида Марказий банк раиси Мамаризо Нурмуратов Ўзбекистонда муомалага киритилиши кутилаётган банкнота ҳақида маълумот берди.
"Биз 2024 йилга келиб 200 минг сўмлик пулни чиқаришни режалаштирганмиз, шу билан бирга муомаладаги нақд пулни оптималлаштиришни амалга оширмоқчимиз. Мақсадимиз нақд пулни одамлар учун қулай тўлов воситасига айлантириб бориш", - деган Мамаризо Нурмуратов.






