1

ОАВ: Париждан Қоҳирага учаётган EgyptAir самолёти радар экранларидан йўқолди

ДУНЁ 19.05.2016, 09:52
ОАВ: Париждан Қоҳирага учаётган EgyptAir самолёти радар экранларидан йўқолди

Париждан Қоҳирага учаётган Мисрнинг EgyptAir авиакомпанияси самолёти диспетчерларнинг радарларидан йўқолди.

Авиакомпания маълумотларига кўра, лайнер Мисрнинг ҳаво кенглигига 10 миль киришга улгурган. Самолёт билан алоқа йўқолганида у 11 минг метр баландликда бўлган.

A320 бортида 59 нафар йўловчи ва 10 нафар экипаж аъзоси бўлган. Франция пойтахитдан самолёт Париж вақти билан 23:09 парвоз қилиб соат 03:05 да Қоҳирага қўниши керак бўлган.

Айрим маълумотларга кўра, сўнгги марта учувчилар алоқага Афина билан чиқишган,  яна баъзи маълумотларга кўра эса Туркия билан. 

Миср ҳаво ҳарбий кучларининг самолётлари A320 лайнери қидирув ишларига киришиб кетган. Авиация самолёт йўқолган ҳудудда қидирув ишлари олиб бормоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1