Перудаги мактаблардан бирида даҳшатли ҳодиса рўй берди

ДУНЁ 19.05.2016, 15:16
Перудаги мактаблардан бирида даҳшатли ҳодиса рўй берди

Перунинг Тарапото шаҳридаги мактаблардан бирида даҳшатли ҳодиса рўй берди. Бу ҳақда “Вести” хабар бермоқда

100 га яқин 11 ёшдан 14 ёшгача бўлган ўқувчилар қалин ва узун соқолли қора арвоҳни кўришганини, у ўқувчиларни бўғиб ўлдириш билан таҳдид қилганини маълум қилди. Арвоҳни кўрган ўқувчилар тез-тез ҳушини йўқотган, дейилади хабарда. Жанубий Америка ОАВлари Перу шимолида юз берган мазкур сирли ва даҳшатли ҳодиса ҳақида ёзишмоқда.  

Жорий йилнинг апрель ойида ҳам Тарапото шаҳридаги мактаблардан бирида 100 нафар ўқувчилар дарсда ҳушидан кетиб қолиб, узоқ муддат ўзларига келолмаган эди. Мактаб ўқувчилари талвасага тушиб қолган эди. Улардан аксарияти бир хил мазмундаги сўзларни яъни қора арвоҳ уларни ўлдирмоқчи бўлганини айтган эди. 

Маҳаллий ҳукумат вакиллари ва шифокорлари рўй берган ҳодисанинг сабабларини тушунтириб бера олмаяпти. Перулик парапсихологларнинг айтишича, мактабдаги даҳшатли ҳодиса “қора руҳларнинг уйғониши” билан боғлиқ. Гап шундаки, мактаб қабристон ўрнига қурилган. Мазкур қабристонга эса йирик жиноий гуруҳлар вакиллари дафн этилган. 

Бошқа бир тахминга кўра, мактаб жойлашган ҳудудда бундан бир неча йил илгари теракт юз берганида у ерда ҳалок бўлган одамларнинг қолдиқлари қолиб кетган. Шу сабабли ҳам мактаб ўқувчилари ўзларини ғалати тутмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1