Sevimli

Bentley компанияси 2030 йилгача фақат электромобиллар ишлаб чиқармоқчи

ИҚТИСОДИЁТ 27.01.2022, 01:22
Bentley компанияси 2030 йилгача фақат электромобиллар ишлаб чиқармоқчи

Британиянинг автомобиль ишлаб чиқарувчи машҳур компанияси Bentley Motors 2030 йилга бориб фақат электромобиллар ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда компания расмий сайти хабар тарқатмоқда. 

Маълум қилинишича, компания ушбу лойиҳани амалга ошириш учун 2,5 миллиард фунт стерлинг (тахминан 3,4 миллиард доллар) ажратади.

Хабарда айтилишича, 2032 йилгача бўлган сармоя автомобилларни электрлаштириш ва компаниянинг Англиянинг Кру шаҳридаги тарихий заводини модернизация қилиш соҳасидаги тадқиқот ва ишланмаларга йўналтирилади.

 Bentley компанияси автосаноатдаги бутловчи қисмларни етказиб бериш билан боғлиқ муаммоларга қарамай, кетма-кет иккинчи йилдирки, автомобил сотиш бўйича рекордини ўз рекордини янгилаб келмоқда. 2021 йилда компания 14 659 та автомобил сотди, бу 2020 йилдаги рекорд 11 206 та машинадан 31 фоизга кўп.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+29.01° ясно
Валюта курси
11150.14
USD -15.78
11567.16
EUR -75.54
172.50
RUB 2.42
1