Sevimli

Андижон туманида кадастр ходими пора билан ушланди

ЖАМИЯТ 27.01.2022, 16:13
Андижон туманида кадастр ходими пора билан ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Андижон туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, “Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри” агентлиги Андижон туман филиали мутахассиси Б.Қ. фуқаро М.нинг яшаш хонадонининг кадастр ҳужжатларини тайёрлаб, юқори лавозимларда ишловчи танишлари орқали қарор чиқартириб бериш эвазига 300 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+21.79° ясно
Валюта курси
11088.20
USD -42.37
11642.61
EUR -71.2
177.91
RUB 2.69
1