АсосийHi-tech

"Telegram, Facebook, Instagram..." Ўзбекистонликлар қайси ижтимоий тармоқдан кўпроқ фойдаланиши маълум бўлди

'"Telegram, Facebook, Instagram..." Ўзбекистонликлар қайси ижтимоий тармоқдан кўпроқ фойдаланиши маълум бўлди'ning rasmi

Кеча, 31 январь куни Олий Мажлис Сенатида Ахборот сиёсати ва давлат органларида очиқликни таъминлаш масалалари қўмитасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. 

Йиғилишда бутунжаҳон интернет тармоғида ёшлар ва вояга етмаганлар учун миллий контентни ривожлантириш, уларнинг ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш маданияти ва зарарли ахборотдан ҳимоя қилиш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига парламент сўрови юбориш тўғрисидаги масала дастлабки тарзда муҳокама этилди.

Бу ҳақда Zamon.uz' ёзмоқда.

Қайд этилишича, статистик маълумотларга кўра:

  • Телеграмда –  18 миллион,
  • Одноклассникида – 16,7 миллион,
  • Фейсбукда – 4,7 миллион,
  • Инстаграмда –  3,7 миллион,
  • Вконтактеда – 2,6 миллион,
  • Линкедлнда – 288 минг,
  • Твиттерда  –  51,6 минг нафар

ўзбекистонлик фойдаланувчилар мавжуд бўлиб, уларнинг кўпчилигини ёшлар ташкил қилади.

Шунингдек, маълумотга кўра, 2021 йилнинг декабрь ҳолатига кўра, миллий домен маконидаги 289 та веб-сайтда порнография, 91 та веб-сайтда эса беҳаёлик ва маънавий бузуқлик тарғиботига хизмат қилиши мумкин бўлган ҳолат аниқланган ва 2097 та қонунбузарлик ҳолати қайд этилган.

    Бошқа янгиликлар