АсосийDunyo

2021 йил Қирғизистонда 7 мингдан ортиқ зўравонлик ҳолатлари қайд этилган

'2021 йил Қирғизистонда 7 мингдан ортиқ зўравонлик ҳолатлари қайд этилган'ning rasmi

2021 йил якунларига кўра, Қирғизистонда 7000 дан ортиқ оилавий зўравонлик ҳолатлари аниқланган. Бу ҳақда "Спутник Қирғизистон" хабар берди.

Мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги саломатликни мустаҳкамлаш ва оммавий коммуникациялар маркази ушбу муаммо ҳақида видео лавҳа тайёрлади. 

"Оиладаги зўравонлик ҳақида гапириш уят эмас. Аксинча, муаммони жим кузатиш хавфли, чунки оиладаги навбатдаги жанжал қайтариб бўлмайдиган оқибатларга олиб келиши мумкин. Салбий тенденцияни фақат биргаликда тўхтата оламиз", - дейди марказ вакилларидан бири.

    Бошқа янгиликлар