Кеча жаҳон бўйича 1,76 миллион кишида коронавирус инфекцияси аниқланди. Бу 1 февраль ҳолатига нисбатан қарийб 1,3 миллион, 5 февралга қиёслаганда эса 400 мингта кам кўрсаткичдир.
Кескин пасайиш динамикаси АҚШда қайд этилиб, мамлакат етакчи ўриндан 10-ўринга тушган бўлса, Россия кунлик касалланишлар сони ортиши туфайли рўйхат бошига кўтарилди.
- Россия — 179 минг,
- Франция — 155 минг,
- Нидерландия — 95 минг,
- Ҳиндистон — 83 минг,
- Германия — 82 минг,
- Япония — 90 минг,
- Туркия — 88 минг,
- Италия — 79 минг,
- Бразилия — 61 минг,
- АҚШ — 60 минг,
- Буюк Британия — 53 минг,
- Исроил — 52 минг.






