АсосийDunyo

Уч мамлакат ўз фуқароларини Украинадан чиқиб кетишга чақирди

'Уч мамлакат ўз фуқароларини Украинадан чиқиб кетишга чақирди'ning rasmi

АҚШ президенти Жо Байден америкаликларни Украина ҳудудини тарк этишга чақирганидан сўнг, 11 февраль, жума куни Япония, Жанубий Корея ва Нидерландия расмийлари худди шундай тавсиялар билан чиқди. Бу ҳақда korrespondent хабар тарқатмоқда

Қайд этилишича, Япония ташқи ишлар вазирлиги Украина ҳудудида бўлиш хавфи деб ҳисоблайди ва ўз фуқароларини зудлик билан мамлакатни тарк этишга чақирмоқда. Шунингдек, фуқароларидан Украинага сафар қилмасликни тавсия қилмоқда.

Департамент бу қарорини “Украина-Россия чегарасида кескинликнинг давом этаётгани” билан изоҳлади.

Худди шундай қарор Жанубий Корея ва Нидерландия расмийлари томонидан ҳам қабул қилинган.

    Бошқа янгиликлар