АсосийDunyo

Бразилиядаги сув тошқинлари оқибатида 6 киши ҳалок бўлди

'Бразилиядаги сув тошқинлари оқибатида 6 киши ҳалок бўлди'ning rasmi

Бразилиянинг мамлакат жануби-шарқидаги Петрополис шаҳрида кучли ёмғир сабаб бўлган сув тошқинлари оқибатида камида олти киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда минтақавий ривожланиш вазири Рожери Маринё ўзининг Twitter' даги саҳифасида маълум қилди.

"Петрополисда олти киши ҳалок бўлганидан афсусдамиз. Шаҳар кучли ёмғир оқибатларини бошдан кечирди: сўнгги тўрт соат ичида 200 мм дан ортиқ ёмғир ёғди, бу дарёларнинг тошиб кетишига олиб келди. Кўчкилар 52 жойда содир бўлди”, - деган у.

Globo телеканали маълумотларига кўра, шаҳарда ёмғир бошланганидан бери олти соат ичида бир ойдан ортиқ ёғингарчилик кузатилган. Телеканалда намойиш этилган кадрларда сув босган кўчалар, майдонлар ва турар-жой бинолари ҳовлилари акс этган.

    Бошқа янгиликлар