АсосийDunyo

Украинадаги Ўзбекистон фуқаролари қайси йўл билан эвакуация қилиниши очиқланди

'Украинадаги Ўзбекистон фуқаролари қайси йўл билан эвакуация қилиниши очиқланди'ning rasmi

Маълумки, Украинада ҳаво майдони ёпиб қўйилган. Бу мамлакатдаги Ўзбекистон фуқаролари асосан қайси йўл орқали олиб келинади? Ушбу саволга Ташқи ишлар вазирлигининг расмий вакили Юсуп Кабулжанов қуйидагича жавоб берди:

Айтиб ўтганимиздек, Ўзбекистон Республикасининг Киевдаги Элчихонаси томонидан эвакуация режаси ишлаб чиқилмоқда. Шу мақсадда, биринчи навбатда, қўшни давлатлар орқали жўнаб кетиш йўналишлари ва кейинги бориш манзиллари ўрганилмоқда.

Шунингдек, Кабулжанов Украина ва Россиянинг айрим ҳудудларига чегараланган авиақатновлар қачонгача давом этиши ҳақида маълумотларга ҳам ойдинлик киритди:

Украина расмийлари мамлакат узра ҳаво ҳудуди ёпилганини эълон қилди. Ҳозирча бу чекловларнинг қачонгача давом этиши номаълум.

    Бошқа янгиликлар