АсосийDunyo

Украинадаги ўзбекистонликлар Польша орқали эвакуация қилинади – ТИВ

'Украинадаги ўзбекистонликлар Польша орқали эвакуация қилинади – ТИВ'ning rasmi

Ўзбекистоннинг Киевдаги элчихонаси маълум қилишича, Польшанинг тегишли идоралари Ўзбекистон фуқароларига ушбу давлат чегарасини визасиз кесиб ўтишларига розилик берди.

Бунда:

- Ўзбекистон фуқаролари ўзлари билан шахсини тасдиқловчи ёки бошқа зарур ҳужжатларни олиб келишлари керак.

- Львовга келган фуқаролар ўзбек диаспораси вакили Садиев Маъруф (+380 96 102 10 95) билан боғланиб, рўйхатга киритиш учун ўзи ҳақида маълумот беришлари лозим.

- чегарани кесиб ўтиш фақат марказлаштирилган тартибда автобусларда Ўзбекистоннинг Украина ва Польшадаги элчихоналари вакиллари ҳамроҳлигида амалга оширилиши мумкинлигини ҳисобга олиш керак. Польшага мустақил боришни режалаштираётган Ўзбекистон фуқароларида чегарада муаммолар пайдо бўлиши мумкин.

- эвакуация қилинадиганлар рўйхатини шакллантиришда аёллар, болалар, қариялар ва талабаларга устуворлик берилади.

Шу билан бирга, Элчихона Ўзбекистон фуқароларини хавфсиз эвакуация қилиш учун барча саъй-ҳаракатларни амалга ошираётганини маълум қилади.

 

    Бошқа янгиликлар