1-мартдан бошлаб барча йўловчилар (12 ёшдан катта) учун Латвияга кириш тартиби кескин ўзгаради. Бу ҳақда Uzbekistan Airways'нинг Матбуот хизмати маълумот берди.
1-мартдан талаб этилмайди:
• Латвияга кириш учун сабаб (иш, оилани бирлаштириш, даволаниш ва ҳ.к.);
• covidpass.lv шаклини тўлдириш;
• 2022-йил 16-февралдан ўзини-ўзи изоляция қилиш бекор қилинди.
Латвияга кириш учун йўловчилар:
• эмланганлик тўғрисидаги сертификат ёки ўтказилган касаллик ҳақида гувоҳнома тақдим этишлари керак бўлади. Шу билан бирга, сертификат Европа Иттифоқи ҳудудида тан олиниши керак. Ҳозирда ушбу рўйхатда 33 та давлат (ёки ҳудуд) мавжуд: https://ec.europa.eu/info/live-work-travel-eu/coronavirus-response/safe-covid-19-vaccines-europeans/eu-digital-covid-certificate_en. Акс ҳолда, Covid-19'га топширилган тестнинг – тезкор антиген тестлари (амал қилиш муддати 48 соат) ёки ПЦР-тестини (амал қилиш муддати 72 соат) салбий натижасини тақдим этилиши керак.
Ҳужжатлар инглиз тилида қоғоз ёки электрон шаклда (смартфонда) бўлиши керак.
Рига шаҳри аеропортига етиб келгандан сўнг, ҳар бир йўловчи ихтиёрий равишда давлат томонидан тўланадиган коронавирус тестини топшириш имкониятига эга.






