Америкалик миллиардер Илон Маск Украинани рус тажовузкорига қарши курашда қўллаб-қувватлади ва мамлакат учун Starlink терминалларини очди.
Украинанинг рақамли трансформациялар вазири Михаил Федоров ўзининг телеграм каналида Тwиттерда Starlink асосчиси, америкалик тадбиркор Илон Маск билан ёзишмалари скриншотини эълон қилди.

"Starlink хизматлари Украина учун аллақачон фаоллаштирилди. Кейинроқ кўпроқ терминаллар", - деб ёзган Маск.
Starlink - глобал сунъий йўлдош тизими Илон Маскнинг SpaceX лойиҳасидир. Уни ишлаб чиқиш 2015-йилда бошланган, синов прототиплари 2018-йилнинг февралида, 60 та прототипли сунъий йўлдошлардан иборат биринчи гуруҳ эса 2019-йилнинг май ойида учирилган. Starlink сунъий йўлдош интернет лойиҳасига сармоянинг умумий миқдори 20-30 миллиард долларни ташкил этиши мумкин.Умуман олганда, 42 мингта сунъий йўлдошни учириш режалаштирилган. Ҳозирда 140 дан ортиқ Starlink сунъий йўлдошлари орбитадан чиқди.






