Япониянинг Toyota Motor Corp. компанияси 1 мартдан бошлаб мамлакатдаги 14та заводининг барчаси фаолиятини вақтинча тўхтатади. Бу ҳақда "Интерфакс" хабар тарқатмоқда.
Қайд этилишича, заводларнинг вақтинчалик иш фаолиятини тўхтатишига етказиб берувчилардан бирининг компьютер тизимидаги муаммолар сабаб бўлган.
Ҳозирча корхоналар иши қанча вақтга тўхталиши ҳозирча номаълум.
Япония заводлари Toyota компаниясининг йиллик ишлаб чиқаришининг учдан бир қисмини ташкил қилади.






