Украина президенти Владимир Зеленский мамлакатнинг Европа Иттифоқига қўшилиши ҳақидаги аризани имзолади. Бу ҳақда Риа Новости хабар бермоқда.

"Зеленский Украинанинг Европа Иттифоқига аъзолигига қўшилиш учун аризани имзолади", - дейилади хабарда.
Хабарда айтилишича, Украина раҳбари аризани Европа Кенгаши, Европарламент раҳбарлари ҳамда Европа Иттифоқига раислик қилаётган Франция президенти Эммануэл Макрон номига йўлланган.






