Индонезия ғарбидаги Ғарбий Суматра провинциясида содир бўлган 6,1 магнитудали зилзила оқибатида камида 10 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Sinhua агентлиги хабар тарқатмоқда.
Қайд этилишича, зилзила оқибатида 13 мингга яқин киши уйларини ташлаб кетишга мажбур бўлган.
Ҳукумат расмийлари тарқатган хабарга кўра, ҳозирда аҳоли 35 дан ортиқ эвакуация пунктларига етказилган. Зарар кўрган ҳудудларга инсонпарварлик ёрдами етказилмоқда.






