АсосийДУНË

Ўз вақтида талаш бўлган эски шаҳар — Калеичи кимга насиб қилди? Ёхуд сайёҳлар орасида энг машҳур ва севимли жой тарихига бир назар... (фото ва видео)

Тарихий манбаларга кўра, 2000 минг йилдан ортиқ тарихга эга Эски шаҳарга бир пайтлар римли...

'Ўз вақтида талаш бўлган эски шаҳар  — Калеичи кимга насиб қилди? Ёхуд сайёҳлар орасида энг машҳур ва севимли жой тарихига бир назар... (фото ва видео)'ning rasmi

Тарихий манбаларга кўра, 2000 минг йилдан ортиқ тарихга эга Эски шаҳарга бир пайтлар римликлар, византияликлар, араблар, кейинроқ Салжуқийлар ва Усмонлилар даъво қилган. Бунга сабаб эса юк ташиш ва савдо учун стратегик жиҳатдан қулай бўлган. Аммо хавотирга тушманг, бу бизнинг Эски шаҳар эмас, балки Туркия республикаси Анталья вилоятининг юраги бўлган Калеичи қадимий шаҳаридир. 

Бу ҳудудда биринчи аҳоли пунктлари Рим империяси даври (милоддан аввалги  II аср)да пайдо бўлган. Албатта, ўша даврнинг жуда оз қолдиқлари, лекин 19 асрнинг уйлари сақланиб қолган ва бугунги жуда яхши.

Калеичи – Эски шаҳар кўчалари Ўрта ер денгизидаги кичик кўрфаз бўйлаб жойлашган. Минтақадаги барча тарихий кўтарилиш ва пасайишларнинг квинтэссенциясини айнан Анталиянинг Калеичисида кўриш мумкин.

ЭНГ МАШҲУР ВА СЕВИМЛИ ЖОЙ, ШУНИНГДЕК...

Эски шаҳар ҳудуди кўплаб сайёҳлар орасида энг машҳур ва севимли жой эканлиги ажабланарли эмас. Йўл-йўлакай тошлар билан қопланган тор кўчалар, ҳовлилари ям-яшил гавжум уйлар лабиринтида киши нафақат сайр қилишни, балки шуларнинг бир бўлагини ҳис қилиш учун бир муддат бўлса-да,шу манзилда яшаб қолишни истайди.

Калеичидаги уйларнинг аксарияти бугунги кунда энг оддийдан тортиб то эксклюзивгача бўлган турли даражадаги меҳмонхоналарга айланди. Яқин атрофда турли хил кафелар, барлар, ресторанлар, клублар, эски порт, парк ва ҳатто кичик пляж мавжуд.Шунинг учун Калеичига саёҳат учун бориб қисқа таътилни ўтказишингиз мумкин.

ФАРҚ ДАРҲОЛ СЕЗИЛАДИ

Шаҳарнинг бу қисмида сиз дарҳол фарқни сезасиз - маҳаллий уйлар асосан кичик, кўпинча икки қаватдан баланд эмас. Ҳар бир уй ўз қўшнисига ўхшамайди ва фақат қизил плиткали томлар Эски шаҳарнинг барча биноларини бирлаштиради.

Кўчалар шу қадар торки, уларнинг орасига машина зўрға сиғади.

АДАШИБ ҚОЛИШ ҲЕЧ ГАПМАС!

Бир қарашда, бу ерда ҳаракатланиш жуда осондек туюлади: бир неча кўча. Кўчаларнинг мураккаблиги сизни йўлингизни бир неча бор излашга мажбур қилади. 

ЯНА БИР ГАП

Шаҳарнинг тарихий маркази, қуруқликдаги истеҳкомлар ва денгиз билан ўралган. Калейчида қадимги Рим давридан бошлаб шаҳар тарихининг турли даврларига оид бинолари сақланиб қолган. "Калеичи" номи "қалъанинг ичида" деган маънони англатади.

Яна бир гап: Анталияда дам олаётганда, қадимги ва ўрта асрлар тарихининг мислсиз ҳидидан нафас олиб, Калеичи кўчалари бўйлаб сайр қилишни унутманг.

ДАРВОҚЕ...

Калеичига боришнинг турли усуллари мавжуд:

  • ажойиб марказий дарвоза (Üçкапилар) орқали;
  • марказдан денгизга олиб борадиган кўчалар орқали (жигарранг белгиларга амал қилинг).

Ўзбекистондаги Туркия республикаси элчихонаси Маданият ва туризм бўлими ҳамда Туркиянинг Маданият ва туризм вазирлигининг Туризмни ривожлантириш агентлиги билан ҳамкорликда ташкил этилган пресс-ивент иштирокчилари бўлган Қирғизистон, Қозоғистон ва Ўзбекистон медиа майдон вакиллари Эски шаҳар– Калеичига ҳудудига Адриан дарвозаси орқали киришди. 

Оқ мармардан ясалган бу маҳобатли бино 130 йилда Рим императори Адрианнинг шаҳарга ташрифи шарафига қурилган. Монументал ва айни пайтда нафис иншоот илгари икки қаватли бўлиб, у император, унинг оила аъзоларининг ҳайкаллари билан безатилган. Илгари иккита қудратли тош минора қўриқлаётгандек туюлган бу тантанали портал бутунлай мармар билан қопланган эди. Бугунги кунда бой безак изларини кўриш мумкин. Улар орасида бинонинг чап томонида императорнинг герби ҳам бор.

Барно МАДАЛИЕВА, Тошкент-Анталья

    Бошқа янгиликлар