АсосийSiyosat

Мирзиёев Қозоғистон Президенти билан телефон орқали мулоқот қилди

'Мирзиёев Қозоғистон Президенти билан телефон орқали мулоқот қилди'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 3 март куни Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда Президент Матбуот хизмати маълум қилди. 

Ўзбекистон-Қозоғистон дўстлик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлаш, ўзаро манфаатли амалий ҳамкорликни кенгайтиришнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.

Икки мамлакат етакчи корхоналарининг, энг аввало, савдо, энергетика, машинасозлик, кимё, қурилиш, тармоқлари, транспорт ва логистика соҳаларида кооперация лойиҳаларини амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилди.

Шу муносабат билан олий даражадаги келишувларга мувофиқ қўшма иқтисодий лойиҳалар ва маданий-гуманитар дастурларни илгари суриш борасида ҳукуматлар даражасида мунтазам ва самарали мулоқотлар олиб борилаётгани ижобий баҳоланди.

Ўзбекистон ва Қозоғистон етакчилари халқаро кун тартиби ва минтақавий ҳамкорликнинг муҳим жиҳатлари юзасидан ҳам фикр алмашдилар.

Телефон орқали мулоқот ҳар доимгидек дўстона ва ишонч руҳида ўтди.

    Бошқа янгиликлар