Охирги ўн кун ичида Украинадан кетган қочқинлар сони 1,5 миллион кишидан ошди. Бу ҳақда БМТнинг Қочқинлар ишлари бўйича Олий комиссари Филиппо Гранди маълум қилди.
“10 кун ичида Украинадан 1,5 миллиондан ортиқ қочқин қўшни давлатларга кўчиб ўтди – Европадаги қочқинлар инқирози Иккинчи жаҳон урушидан бери энг тез суръатларда ўсиб бормоқда”, деб ёзган Гранди.






