АсосийДУНË

TikTok Россияда жонли эфир ва контентни нашр қилишни тўхтатади

ТикТок ижтимоий тармоғи тез орада Россия Федерацияси ҳудудида янги контент тарқатилиши ва...

'TikTok Россияда жонли эфир ва контентни нашр қилишни тўхтатади'ning rasmi

ТикТок ижтимоий тармоғи тез орада Россия Федерацияси ҳудудида янги контент тарқатилиши ва жонли эфир имкониятларини вақтинча тўхтатади. Бу ҳақда ижтимоий тармоқ сайтида якшанба куни чоп этилган баёнотда айтилади.

"Россиянинг фейк янгиликлар тўғрисидаги янги қонуни нуқтаи назаридан, биз ушбу қонуннинг хавфсизлик оқибатларини баҳоламагунимизча, жонли эфирларни тўхтатиб туришдан ва видеохизматимизда янги контентни чеклашдан бошқа иложимиз йўқ", — дейилади баёнотда. 

Шу билан бирга, қарор иловадаги хабар алмашиш функциясининг ишлашига таъсир қилмаслигини таъкидлайди.

    Бошқа янгиликлар