Россия Марказий Банки жорий йилнинг 9 мартдан 9 сентябрига қадар вақтинчалик тартибни жорий қилди. Унга кўра, энди вақтинчалик муддат давомида банклар фуқароларга нақд валюта сотмайди. Бироқ валютани исталган вақтда ва исталган миқдорда рублга алмаштириш мумкин бўлади.
"Барча банкларнинг мижозлари, истисносиз, ўзларининг хорижий валютадаги депозитлари ёки ҳисобварақларидан маблағ олишлари мумкин.", — дея таъкидлайди Марказий банк.
Бошқа валюталар олди-сотдиси бозор курси бўйича амалга оширилаверади.
Шу билан бирга, фуқаролар хорижий валютадаги депозитларда ёки ҳисобварақларда маблағларини сақлашни давом эттиришлари мумкин.
"Барча маблағлар ҳисобварақ ёки омонат очилган валютада сақланади ва ҳисобга олинади. Омонат ёки ҳисобварақни қўйиш шартлари ўзгармайди. Омонат бўйича фоизлар одатдагидек, омонат очилган валютада ҳисоблаб чиқилади", -деб қайд этилади.






